Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сурхондарёда тез ёрдам ҳайдовчиси маст экани аниқланди

Сурхондарёда тез ёрдам ҳайдовчиси маст экани аниқланди

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати

Сурхондарёда тез ёрдам автомобили ҳайдовчиси маст ҳолдалиги аниқланди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди. 

Ангор туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари томонидан шубҳали ҳаракатлангани учун Тиббиёт бирлашмасига тегишли «Damas» русумли махсус тез тиббий ёрдам автомобили текшириш учун тўхтатилган.

Текширув давомида ҳайдовчи маст ҳолда экани маълум бўлган.

Ҳолат юзасидан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилган. Шунингдек, Соғлиқни сақлаш бошқармасининг масъул ходимларига хабар берилиб, тегишли чора-тадбирлар кўрилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг