Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

​Тадбиркорларга хорижий брендмейкер жалб қилиш харажатининг ярми қоплаб берилади

​Тадбиркорларга хорижий брендмейкер жалб қилиш харажатининг ярми қоплаб берилади

Фото: Президент матбуот хизмати

Тўртинчи йўналиш – экспорт салоҳиятини ошириш ва миллий брендларни ташқи бозорларга олиб чиқиш. Президентимиз ташқи бозорда ҳар бир доллар экспорт учун кучли рақобат кетаётганини таъкидлади.

​Ўрганишларга кўра, экспортчиларнинг 40 фоизи хорижлик мижоз топишга, 36 фоизи стандарт ва сертификация талабларига мослашишга қийналмоқда. 37 фоизида қулай молиявий инструментлар, 33 фоизида бозор, маркетинг ва бренд бўйича кўникмалар етишмайди.

​Шу боис, ташқи бозорга чиқишнинг барча босқичларида комплекс хизмат кўрсатадиган «экспорт навигатор» тизими йўлга қўйилади. Хорижда талаб юқори бўлган 100 та маҳсулотнинг рўйхати шакллантирилади.

​Ҳар бир маҳсулот бўйича ташқи бозордаги рақобатчилар, тариф тизими ва логистика ечимлари ишлаб чиқилади. 2 мингта корхонанинг ишлаб чиқариш жараёни ташқи бозор ва харидор сегментига мослаштирилади.

​Тадбиркорларга хорижий брендмейкер жалб қилиш харажатининг ярми – 500 минг долларгача қоплаб берилади. Миллий брендни ташқи бозорда тарғиб қилиш ва халқаро талабларга мослаштириш учун 50 минг долларгача субсидия ажратилади.

​Маркетплейсларда омборга жойлаштириш ва сотиш харажатининг ярми, халқаро тендерлар учун консалтинг харажатининг 80 фоизи компенсация қилинади. Экспортчиларни қўллаб-қувватлашнинг ягона тизимига камида 1 миллиард доллар йўналтирилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг