Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Талаба қизларга “иккинчи имконият” берилади

Талаба қизларга “иккинчи имконият” берилади

Фото: Xabar.uz

Президент фармонга кўра, ҳомиладор талаба-қизларга ёки 3 ёшгача бўлган фарзанд тарбияси билан шуғулланувчи талабаларга олий таълим олиш учун “иккинчи имконият” яратиш мақсадида 2026/2027 ўқув йилидан:

  • курсдан курсга қолган ёхуд талабалар сафидан чиқарилган шахсларга, истисно тариқасида, фанлар фарқини қайта ўзлаштириш шарти билан таълимни давом эттириш имкони яратилади;
  • талабалар фанлар фарқини мустақил ўзлаштириши учун қўшимча муддат берилади ва бошқа зарур шарт-шароитлар ташкил этилади.

Шунингдек, вояга етмаган шахслар билан никоҳ тузишга даъват этганлик (қизиқтирганлик) ва уни тарғиб қилганлик учун маъмурий жавобгарликни белгилаш тўғрисидаги таклиф маъқулланди.

2026 йил 1 сентябрдан никоҳ ёши тўғрисидаги қонунчилик ёки никоҳ тузиш тартибини бузишга оид ҳуқуқбузарликлар учун ундирилган жариманинг 15 фоизи бундай ҳолат ҳақида хабар берган шахсларни рағбатлантиришга йўналтирилади.

Эрта никоҳ ва 16 ёшгача бўлган ҳомиладорлик билан боғлиқ ҳолатлар тўғрисида ички ишлар органлари ва “Инсон” марказларига хабар бериш мажбурияти фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш ҳамда ФҲДЁ органлари, таълим ва соғлиқни сақлаш муассасалари ҳамда диний идора вакиллари зиммасига юклатилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг