Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчиси ўзгарди
Насриддин Исматулло, Абдужаббор Раҳмонзода ва Фаррух Ҳамрализода.
Президент Эмомали Раҳмон фармони билан 2021 йил 4 майдан буён Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимида ишлаб келган Абдужаббор Раҳмонзода лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Asia-Plus хабар берди.
Унинг ўрнига Насриддин Исматулло тайинланди, бунгача у Тожикистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари эди.
Ташқи сиёсат идораси раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозимига ўтган ҳафта охирида Тожикистоннинг АҚШдаги элчиси лавозимидан озод этилган Фаррух Ҳамрализода тайинланди.
Ҳамрализода 2020 йилдан буён Тожикистоннинг АҚШдаги элчиси эди.
Унинг ўрнига Иқтисодий ривожланиш вазирлигининг собиқ раҳбари Завқий Завқизода тайинланган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter