Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда ҳавога учирилган шар тўртта туманда электр узилишига сабаб бўлди

Тошкентда ҳавога учирилган шар тўртта туманда электр узилишига сабаб бўлди

Фото: Энергетика вазирлиги

19 октябр куни Тошкентнинг Юнусобод, Олмазор, Мирзо Улуғбек ва Шайхонтоҳур туманларининг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилиш кузатилди. Бунга «Aksa Toshkent» иссиқлик электр станциясининг очиқ тақсимлаш қурилмасига ҳавода учиб келган шар тушиши сабаб бўлган.

Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, соат 19:05 да Қибрай туманида жойлашган «Aksa Toshkent» ИЭСда трансформаторнинг ҳимоя тизими ишга тушган. Натижада станция қуввати 460 МВтдан 185 МВтгача камайган. Дастлабки маълумотларга кўра, бунга Т-5 трансформаторидаги шикастланиш сабаб бўлган.

Кўрилган тезкор чоралар натижасида соат 19:09 да Юнусобод ва Олмазор туманларида электр таъминоти қисман тикланган. Соат 19:25 да захира манбалар орқали таъминот тўлиқ тикланган, 19:38 га келиб эса барча истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш қайта тикланган.

Энергетика вазирлиги фуқаролардан электр станциялари, подстанциялар ва бошқа электр қурилмалари яқинида ҳавога шар учирмасликни сўради. Бундай ҳолатлар электр таъминотида узилишларга сабаб бўлиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг