Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда «мактаб бозорлари» иш бошлади (рўйхат)

Тошкентда «мактаб бозорлари» иш бошлади (рўйхат)

Фото: Xabar.uz

Янги ўқув йилига тайёргарлик доирасида Тошкент шаҳридаги деҳқон бозорлари ва савдо мажмуаларида «мактаб бозорлари» ташкил этилди.

Бу ерларда ўқувчилар учун зарур ўқув-ёзув қуроллари, дарсликлар ва бошқа ўқув анжомларини харид қилиш мумкин.

«Мактаб бозорлари» қуйидаги манзилларда ишламоқда:

  • Авиаcозлар деҳқон бозори — автотураргоҳ ҳудудидаги майдонларда.
  • Аския деҳқон бозори — Шота Руставели кўчаси томонидан кириш қисми ўнг томонида ва орқа кириш қисмида.
  • Чилонзор деҳқон бозори — Бунёдкор ва Фарҳод кўчалари кесишувидаги автотураргоҳда.
  • Миробод деҳқон бозори — Авлиёота кўчаси, «Миробод деҳқон бозори» АЖ кириш қисмида.
  • Наврўз деҳқон бозори — асосий бозор ҳудудида.
  • Сергели деҳқон бозори — Сергели-6, Сергели-7, Сергели-2 мавзелерда, шунингдек Сергели-4 мавзеси ерости ўтиш йўли атрофида, Сергели-1 шохобчаси ва Қўйлиқ-5 мавзеси асосий бозорлари атрофида.
  • Фарҳод деҳқон бозори — Фарҳод кўчаси, 30-уй (ярмарканинг орқа томони), асосий кириш дарвозаси ёни ва Фарҳод кўчаси–G9a ҳудудида.
  • Эски Жўва деҳқон бозори — бозор ҳудудида, 8 қиррали катта зинадан тушган жойда, TIM-1, TIM-2 ва очиқ метро атрофида.
  • Юнусобод деҳқон бозори — «Юнусобод деҳқон бозори» АЖ ҳудудида.
  • Қорақамиш деҳқон бозори — Тансиқбоев шохобчасида.
  • Қўйлиқ деҳқон бозори — бозор ҳудудидаги бўш майдонларда.
  • Чилонзор буюм савдо мажмуаси — савдо мажмуаси ҳудудида.
  • Чорсу буюм савдо мажмуаси — асосий кириш қисми ва DM-74 атрофида.
  • Ўрикзор савдо мажмуаси — асосий кириш дарвозасининг чап томонида.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг