Ноқонуний қурилишлар ҳақида хабар бериш учун Telegram-бот ишга тушди
Тошкент шаҳрининг меъморий қиёфасини сақлаш, шаҳарсозлик нормаларига риоя этилишини таъминлаш ва ноқонуний қурилишларга чек қўйиш мақсадида махсус «Ноқонуний қурилиш» Telegram-боти ишга туширилди.
Энди фуқаролар кўп қаватли уйлар атрофида, спорт майдончалари, болалар ўйингоҳлари, яшил ҳудудлар ёки бошқа жамоат жойларида ноқонуний қурилиш объектларини аниқлаган тақдирда, бу ҳақда @noqonuniy_qurilish_bot орқали хабар бериши мумкин.
Мазкур бот орқали келиб тушган мурожаатлар ноқонуний қурилиш ҳолатларини аниқлаш ва уларга нисбатан чора кўришда жамоатчилик назоратини кучайтиришга хизмат қилиши кўзда тутилган.
Бош прокуратура фуқароларни ўз уйи ва маҳалласидаги ўзгаришларга бефарқ бўлмасликка ҳамда ноқонуний қурилиш ҳолатлари кузатилганда жамоатчилик назоратида фаол иштирок этишга чақирди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter