Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентнинг Шаҳрисабз кўчасида ҳам BRT йўлаги ташкил этилади

Тошкентнинг Шаҳрисабз кўчасида ҳам BRT йўлаги ташкил этилади

Фото: Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази

Тошкентдаги Шота Руставели кўчасидаги BRT йўлагини Миробод тумани Шаҳрисабз кўчаси бўйлаб давом эттириш ишлари бошланмоқда.

Шу муносабат билан 2026 йил 24 июл соат 01:00 дан 9 август соат 23:00 гача Шаҳрисабз кўчасининг Шаҳрисабз–Миробод–Шота Руставели айланма чорраҳасидан Амир Темур шоҳ кўчаси билан кесишмасигача бўлган қисмида йўлни BRT йўлаги талабларига мослаштириш бўйича қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Ишлар давомида мазкур йўл қисми транспорт воситалари ҳаракати учун тўлиқ ёпилмайди. Қурилиш-таъмирлаш ишлари йўлнинг марказидаги 4 та ҳаракатланиш тасмасида амалга оширилади.

Шу вақт давомида ҳар икки йўналишда йўлнинг ўнг чеккасидаги иккита ҳаракатланиш тасмасида транспорт воситалари ҳаракати давом этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг