Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тўй кунидаги даҳшат: келинда тўртинчи босқич саратон аниқланди, сўнгра...

Тўй кунидаги даҳшат: келинда тўртинчи босқич саратон аниқланди, сўнгра...

Фото: Manorview

АҚШнинг Алабама штатида келин тўйидан бир кун олдин автоҳалокатга учради ва тўртинчи босқичдаги саратон касаллигига чалинганини билди. Бу ҳақда People нашри хабар берди

31 ёшли Мелисса Адамс светофорdа тўхтаб турганида бошқа бир машина уриб юборди. У шифхонага олиб кетилди ва компютер томографиясидан ўтказилди. Тасвирларда унинг танасида бир нечта ўсмалар аниқланди.

Адамсга фолликуляр дендритик ҳужайрали саркома ташхиси қўйилди, бу одатда лимфа тугунларига таъсир қиладиган ноёб саратон тури. Ташхисга қарамай, Адамс ва унинг турмуш ўртоғи маросимни давом эттиришга қарор қилишди ва эртаси куни турмуш қуришди.

Адамснинг сўзларига кўра, у узоқ вақтдан бери оғриқ ва бошқа аломатларни бошдан кечирган, аммо уларни ўзида мавжуд бўлган отоиммун касаллик билан боғлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг