Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Трамп иштирок этаётган тадбирдан эвакуация қилинди

Трамп иштирок этаётган тадбирдан эвакуация қилинди

АҚШдаги Оқ уй мухбирлари уюшмаси тадбирида кутилмаган ҳолат юз берди. Тадбир ўтаётган пайтда меҳмонхона ҳолида ўқ овозлари эшитилгани сабабли хавфсизлик хизмати иштирокчиларни зудлик билан эвакуация қилди.

Доналд Трамп, унинг турмуш ўртоғи ҳамда бошқа меҳмонлар хавфсиз жойга олиб чиқилди. Кўплаб иштирокчилар банкет залида столлар остига яширинишга мажбур бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса «Washington Hilton» меҳмонхонасида содир бўлган. Ҳеч ким жабрланмаган, гумонланувчи эса тез орада қўлга олинган.

«Reuters» маълумотига кўра, қуролланган шахс хавфсизлик хизматини ёриб ўтишга уринган ва ходимга қарата ўқ узган. Аммо ходим бронежилетда бўлгани учун жароҳат олмаган.

Трамп ўзининг «Truth Social» тармоғидаги саҳифасида ўзи ва турмуш ўртоғи ҳамда вице-президентнинг аҳволи яхши эканини маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, тадбир хавфсизлик нуқтаи назаридан бошқа вақтга қолдирилади. Ҳозирда воқеа юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, Оқ уй журналистлари уюшмаси кечаси АҚШда ҳар йили ўтказиладиган нуфузли тадбирлардан бири ҳисобланади. Унда анъанавий равишда мамлакат президентлари иштирок этиб, матбуот эркинлигига бағишланган нутқ сўзлайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг