Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Теотиуакан эҳромидаги қотиллик: Мексикада номаълум шахс сайёҳларни нишонга олди

Теотиуакан эҳромидаги қотиллик: Мексикада номаълум шахс сайёҳларни нишонга олди

Фото: Wilson Tovar / Unsplash.com

Мексикадаги Теотиуакан археология мажмуаси ҳудудида қуролланган шахс сайёҳларни ўққа тутди. У 20 дан ортиқ ўқ узган ва шундан сўнг ўз жонига қасд қилган, деб ёзди Associated Press.

Нашр манбаларининг хабар беришича, ўқ узган шахс 27 ёшда бўлган. Унинг ёнидан тўппонча, пичоқ ва ўқ-дорилар топилган.

Жиноятчи маҳаллий вақт билан соат 11:30 атрофида ўнлаб сайёҳлар Ой пирамидаси чўққисида бўлган вақтда ўт очишни бошлаган.

Ҳодиса оқибатида Канада фуқароси ҳалок бўлди. 13 киши жароҳат олди.

Мексика президенти Клаудия Шейнбаум ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилди. У жабрланганларга ҳамдардлик билдириб, Канада элчихонаси билан алоқада эканини қўшимча қилди.

Теотиуакан мажмуаси Мехико шаҳри четида жойлашган бўлиб, учта қадимий цивилизация томонидан қурилган улкан иншоотлар ҳисобланади. 2025 йилда ушбу мажмуага 1,8 миллиондан ортиқ хорижий сайёҳ ташриф буюрган. Ҳодисадан сўнг эҳромлар вақтинча ёпилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг