Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Туроператорларнинг сайёҳлар учун тарғиботлари харажатининг 25 фоизигача қисми қоплаб берилади

Туроператорларнинг сайёҳлар учун тарғиботлари харажатининг 25 фоизигача қисми қоплаб берилади

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистонда туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш бўйича янги механизм жорий этилмоқда. Президентнинг тегишли қарорига кўра, 2026 йил 1 сентябрдан туроператорлар ва тадбиркорлар харажатларининг бир қисми давлат томонидан қоплаб берилади.

Хусусан, 2030 йил 31 декабрга қадар хорижий давлатлардан таклиф этиладиган туроператорлар вакилларининг транспорт, яшаш ва овқатланиш харажатлари қисман молиялаштирилади.

Шу билан бирга, маҳаллий туроператорларнинг хорижда ўтказадиган тарғибот тадбирлари харажатларининг 25 фоизигача қисми қоплаб берилади. Бироқ бу миқдор 500 млн сўмдан ошмаслиги белгиланган.

Қарорга мувофиқ, хусусий тадбиркорлар учун ҳам янги имкониятлар яратилмоқда. Жумладан, сайёҳлар учун маданий-оммавий, концерт-томоша ва бошқа тадбирларни ташкил этиш харажатлари қисман молиялаштирилади.

Бу тизим 1 йилгача амал қилиб, тадбирларни белгиланган ҳудуд ва жадвал асосида ўтказишни назарда тутади.

Шу билан бирга, тадбиркорлар ушбу харажатларни босқичма-босқич ўзлари қоплаш шарти билан молиялаштириш имконига эга бўлади. Молиялаштириш чегаралари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси кенгаши томонидан белгиланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг