U-17 Жаҳон чемпионати ўтказиладиган сана маълум қилинди
FIFA 2026 йилги U-17 Жаҳон чемпионати санасини маълум қилди. Унга кўра, ўсмирлар ўртасидаги мундиал Қатар яшил майдонларида жорий йилнинг 19 ноябридан 13 декабрига қадар бўлиб ўтади.
Мусобақада жами 48 та терма жамоа иштирок этади. Осиё қитъасидан 8 та жамоа, яъни U-17 Осиё кубоги чорак финал иштирокчилари Жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиқишади.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кунлардан сўнг Жидда шаҳрида U-17 Осиё кубоги мусобақаси старт олади. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси гуруҳ босқичидаги илк учрашувини 6 май санасида ўтказиши белгиланган эди. Бироқ КХДР мусобақада иштирок этмаслиги маълум бўлгач, жамоамиз биринчи ўйинини 10 май куни Ҳиндистонга қарши ўтказади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter