Узлуксиз касбий тиббиёт таълими маркази ташкил қилинади
Йиғилишда бугунги давр шифокори замонавий технология, даволаш ва диагностика усулларидан хабардор бўлиши, ўз устида доимий ишлаб бориши шартлиги қайд этилди.
Буюк бобокалонимиз Абу Али ибн Синонинг «Табиб доимо ўз билимини янгилаб турмоғи лозим. Зеро, тан ва табиат доим янгиланиб туради», деган ҳикматли сўзлари орадан минг йил ўтган бўлса ҳам, ўз аҳамиятини заррача йўқотмагани таъкидланди.
«Шу боис, тиббиёт ходимларининг малакасини узлуксиз ошириб борадиган янги тизим бўлади.
Келгуси йилдан малака оширишнинг масофавий, робот-симулятор, амалий, иш жойида мустақил тайёргарлик каби турлари йўлга қўйилади.
Малака ошириш талаблари ва баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш билан шуғулланадиган Узлуксиз касбий тиббиёт таълими маркази ташкил қилинади», – дейди давлат раҳбари.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter