Ўзбекистонда йил бошидан буён автоҳалокатларда 3,3 минг киши жабрланди
2026 йилнинг январ-июн ойларида Ўзбекистонда 2 286 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
Энг кўп йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳрида — 420 та, энг ками эса Бухоро вилоятида — 48 та қайд этилган.
ЙТҲлар оқибатида жабрланганлар сони 3 306 нафарни ташкил этди. Қўмита вафот этганлар сонини очиқламаган.
Автоҳалокатлар сони ҳудудлар кесимида:
- Қорақалпоғистон Республикаси — 114 та;
- Андижон вилояти — 160 та;
- Бухоро вилояти — 48 та;
- Жиззах вилояти — 75 та;
- Қашқадарё вилояти — 135 та;
- Навоий вилояти — 83 та;
- Наманган вилояти — 196 та;
- Самарқанд вилояти — 311 та;
- Сурхондарё вилояти — 120 та;
- Сирдарё вилояти — 50 та;
- Тошкент вилояти — 271 та;
- Фарғона вилояти — 218 та;
- Хоразм вилояти — 85 та;
- Тошкент шаҳри — 420 та.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter