Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президент Ёзёвон тумани иқтисодиётини 1 трлн сўмга оширишни топширди

Президент Ёзёвон тумани иқтисодиётини 1 трлн сўмга оширишни топширди

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятида давлат идоралари, саноат, сервис ва қишлоқ хўжалигида замонавий технологиялар ва сунъий интеллектни кенг жорий этиш зарурлигини таъкидлади.

Йиғилишда қайд этилишича, «Беш миллион сунъий интеллект етакчиси» дастури бўйича сертификат олган энг кўп ёшлар айнан Фарғона ҳиссасига тўғри келади.

«Мана шундай ёшларимиз буюк аждодимиз Ал-Фарғоний бобомизнинг муносиб давомчилари бўлади деб ишонаман», — деди Президент.

Шунингдек, вилоят ҳокими, унинг ўринбосарлари ва 19 та туман ҳокимига иқтидорли ёшларни жалб этган ҳолда барча давлат хизматларини рақамлаштириш, аҳоли ва тадбиркорларга қулайлик яратиш вазифаси юклатилди.

Ёзёвон тумани ҳозирда саноат бўйича вилоятда 18-ўринда, экспорт ва сервисда 17-, қишлоқ хўжалигида 15-ўринда турибди. Шу билан бирга, жорий йилда туманга тадбиркорлик инфратузилмаси учун 30 миллиард сўм ажратилган, биринчи чоракда яна 5,5 миллиард сўм қўшимча маблағ шаклланган.

А-373 магистрал йўлининг Ёзёвондан ўтган 35 километр қисми орқали кунига 30 минг транспорт ҳаракатланиши логистика марказлари ва йирик омборлар ташкил этиш учун катта имконият яратади.

Президент туман ҳокимига логистикани асосий иқтисодий драйверга айлантириш орқали сервис, саноат ва қишлоқ хўжалигини ҳам ривожлантиришни топширди. Ушбу ёндашув орқали Ёзёвон тумани иқтисодиётидаги айланмани яна 1 триллион сўмга ошириш топширилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг