Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ЙПХ ходимига қўл кўтарган шахснинг акаси ИИБдан бўшатилди

ЙПХ ходимига қўл кўтарган шахснинг акаси ИИБдан бўшатилди

Фото: Сирдарё вилояти ИИБ.

ЙПХ ходимига қўл кўтарган шахснинг акаси ИИВ тизимидан бўшатилди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ИИБ хабарида маълум қилинди. 

ИИВ тизимида қонунийлик ва хизмат интизомини таъминлаш масалаларига бағишланган навбатдаги йиғилиш вазир ўринбосари полковник Диёрбек Саттаров раҳбарлигида Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармасида ўтказилган. Унда соҳада тўпланиб қолган камчилик ва муаммолар танқидий-ҳуқуқий жиҳатдан таҳлил этилди.

Жорий йил 2 апрел куни ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳамда жамоатчиликнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлган ҳолат — Сирдарё вилояти ИИБ раҳбар ходими ва унинг яқин қариндоши иштирокидаги ҳуқуқбузарлик кескин муҳокама қилинди. Ушбу ҳолат хизмат ваколатларини суиистеъмол қилиш ва мансаб мавқеидан шахсий манфаатлар йўлида фойдаланиш эҳтимолини кўрсатувчи салбий ҳолат сифатида ҳуқуқий баҳоланди.

Вазир ўринбосари Диёрбек Саттаров томонидан ҳуқуқбузарликка йўл қўйган подполковник Шерзод Пардаевнинг вазирликнинг тегишли буйруғи билан лавозимидан озод этилгани мисолида, хизмат интизомини бузган шахсларга нисбатан жавобгарлик муқаррарлиги принципи амалда таъминланиши шартлиги алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, мансаб ва лавозимдан қатъи назар, хизмат интизомини бузган ҳар қандай ходимга нисбатан муросасиз чоралар кўрилиши давом эттирилиши қайд этилди, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг