Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мўйноқда катта босимли янги табиий газ оқими аниқланди

Мўйноқда катта босимли янги табиий газ оқими аниқланди

Фото: «Узбекнефтегаз»

Излов ишлари натижасида катта чуқурликда табиий газ захиралари қайд этилди. Майдонда қўшимча бурғилаш ишлари режалаштирилмоқда.

Устюрт минтақасидаги “Мўйноқ” кони яқинида жойлашган Шагирлик–қуйи юра 2-сонли излов қудуғида саноат миқёсида табиий газ оқими аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекнефтгаз АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Қудуқ Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги тасарруфидаги Ўзбекгеофизика АЖ ҳамда Нефть ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институти ДМ томонидан ўтказилган 3D сейсмик қидирув ишлари маълумотлари асосида чуқур излов бурғилаши учун тайёрланган.

Маълум қилинишича, қудуқ 10 январь куни қуйи юра қатламларида 5265 метр чуқурликкача бурғиланган. 5265–5061 метр оралиғида табиий газ уюмлари аниқланган.

Қуйи юра қатламларининг геологик тузилишини янада чуқур ўрганиш ҳамда газ захираларининг тарқалиш чегараларини аниқлаш мақсадида мазкур майдонда 3 ва 4-сонли янги излов-қидирув қудуқларини бурғилаш режалаштирилмоқда.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг