Чехия бош вазири ой охирида Тошкентга келади
Чехия Бош вазири Андрей Бабиш апрел охирида Ўзбекистонга расмий ташриф буюради.
Report.az хабарига кўра, ушбу сафар минтақавий миқёсда бўлиб, 26-30 апрел кунлари Чехия Бош вазири Қозоғистон ва Озарбайжонга ҳам боради.
Ушбу ташриф давомида Бош вазирга Чехия саноат ва савдо вазири Карел Ҳавличек ва чехиялик тадбиркорларнинг вакиллик делегацияси ҳамроҳлик қилади.
Тур давомида Чехия делегацияси Боку, Остона ва Тошкентга ташриф буюради. Дастурга бизнес форумлари, тематик семинарлар ва тармоқ тадбирлари киради. Ушбу учрашувларнинг мақсади янги бизнес алоқаларини ўрнатишга кўмаклашиш ва қабул қилувчи мамлакатлардаги бизнес ҳамжамияти билан ҳамкорликни кенгайтиришдир, дейилади хабарда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter