Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Наманган вилояти ҳокими бошчилигидаги делегация Афғонистонга ташриф буюрди

Наманган вилояти ҳокими бошчилигидаги делегация Афғонистонга ташриф буюрди

29 март куни Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов бошчилигидаги делегация Афғонистонга ташриф буюрди. Делегация таркибида ҳоким ўринбосарлари, шунингдек, 30 дан ортиқ йирик тадбиркорлар ва инвесторлар иштирок этди.

Маълум қилинишича, делегациянинг асосий мақсади ўзаро савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, янги инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилиш ҳамда бизнес ҳамкорликни мустаҳкамлашдан иборат. Шунингдек, афғон томони билан қўшма ташаббусларни амалга ошириш имкониятлари ҳам кўриб чиқилди.

Ташриф давомида маҳаллий ҳокимият ва хусусий сектор вакиллари билан ишбилармонлик учрашувлари ўтказилиши режалаштирилган. Айниқса, Балх вилоятидаги мулоқотлар доирасида янги шартномалар имзоланиши кутилмоқда.

Делегация Мозори Шариф шаҳрида ҳам бўлиб, бу ерда ўзбек маҳсулотлари кўргазмасини ташкил этиш режалаштирилган. Унда миллий ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларининг сифати ва хилма-хиллиги намойиш этилади.

Мазкур кўргазма икки давлат тадбиркорлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатишга хизмат қилиши кутилмоқда. Шу орқали экспорт ҳажмини ошириш ва янги бозорларга чиқиш имкониятлари яратилади.

Шу билан бирга, делегация аъзолари афғон ҳамкорлар билан саноат, қишлоқ хўжалиги ва савдо соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.

Эслатиб ўтамиз, феврал ойида Сирдарё вилояти делегацияси ҳам Афғонистонга ташриф буюриб бир қатор учрашувлар ўтказган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг