Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

46 йил ҳужжатсиз яшаган аёл тақдири

46 йил ҳужжатсиз яшаган аёл тақдири

Фото: Наманган вилояти адлия бошқармаси.

Наманганда 46 йил ҳужжатсиз яшаган аёлга гувоҳнома берилди

Давлатобод туманида яшовчи Н. Соҳибова қарийб ярим аср — 46 йил давомида туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномасиз ҳаёт кечирди. Бир қарашда оддий ҳужжатдек туюладиган бу гувоҳнома йўқлиги унинг бутун ҳаётига таъсир кўрсатди.

У на давлат хизматларидан тўлиқ фойдалана олди, на ижтимоий ҳимоя ва имтиёзлардан баҳраманд бўлди. Гўёки у жамиятда бор-у, лекин ҳуқуқий жиҳатдан мавжуд эмасдек эди. 

Инсон ҳаётида турли синовлар бўлади. Баъзида эътиборсизлик ёки турли сабаблар туфайли кичик бир хато катта муаммоларга айланади. Н. Соҳибова ҳаёти ҳам ана шундай синовларга бой бўлди. Йиллар ўтди, имкониятлар қўлдан бой берилди, бироқ умид сўнмади. 

Ниҳоят, муаммо ечимини топди. Давлатобод туман ФҲДЁ бўлими томонидан олиб борилган ишлар натижасида ушбу масала ижобий ҳал этилди. Керакли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Н. Соҳибовага туғилганлик гувоҳномаси тантанали равишда топширилди, дейилади Наманган вилояти адлия хабарида.

Аввалроқ 86 яшар отахонга туғилганлик гувоҳномаси берилганди

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг