Нарендра Моди 29–30 август кунлари Ўзбекистонга келади
Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди 29–30 август кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги котиби Сиби Жорж маълум қилди.
Ташриф Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан амалга оширилади. Бу Модининг Ўзбекистонга тўртинчи, икки томонлама форматдаги иккинчи ташрифи бўлади.
Ҳиндистон бош вазири аввал 2015 йилда Марказий Осиё давлатларига сафари доирасида, 2016 йилда Тошкентдаги ШҲТ саммити ва 2022 йилда Самарқанддаги ШҲТ саммити муносабати билан Ўзбекистонга келган.
Ташриф давомида Ўзбекистон–Ҳиндистон стратегик шериклигини янада ривожлантириш, савдо-иқтисодий ҳамкорлик ва бошқа устувор йўналишлар муҳокама қилиниши кутилмоқда.
Ўзбекистондан сўнг Моди 31 август - 1 сентябр кунлари Қирғизистонда бўлиб, Бишкекдаги ШҲТ саммитида иштирок этади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter