Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ва Россия ҳамкорликни чуқурлаштиради

Ўзбекистон ва Россия ҳамкорликни чуқурлаштиради

Фото: Sputnik

2025 йилнинг январь–июль ойларида икки давлат ўртасидаги савдо ҳажми 6,5 фоизга ошган. Эндиликда экологик тоза қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Россия бозорига етказиб бериш, транспорт-логистика тизимини такомиллаштириш бўйича саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Қозон шаҳрида Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати ва Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши ўртасидаги ҳамкорлик бўйича комиссиянинг ўнинчи мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисда парламентлараро ҳамкорликни кенгайтириш, ҳудудлараро алоқаларни ривожлантириш, савдо-иқтисодий, аграр, таълим ва гуманитар соҳаларда ҳамкорликни чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Маълумотларга кўра, 2025 йилнинг январь-июль ойларида икки давлат ўртасидаги савдо ҳажми 6,5 фоизга, Ўзбекистон экспорти эса 17 фоизга ошган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг