Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик» мукофоти совриндорларини саралашда қатнашди
Ўзбекистон президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева 11-12 декабр кунлари Римда Шайх Зоид номидаги «Инсоний биродарлик-2026» мукофоти ҳайъатининг якуний йиғилишида қатнашди.

Таъкидланишича, ушбу тадбир доирасидаги учрашувлар номзодларни ҳар томонлама ўрганишга ёрдам берди. Шунингдек, уларнинг ўзаро ҳурмат, бирдамликни кучайтириш ҳамда инсон қадрини кўтариш борасидаги хизматини баҳолашда муҳим босқич бўлди.

«Бу йил танловда қатнашган шахслар ва ташкилотлар ҳақиқатан кучли — ҳамжамиятларига салмоқли ижобий таъсир кўрсатаётган номзодлар сифатида ўзини намоён этди.
Ҳурматли ҳайъат аъзолари билан биргаликда мукофот совриндорларини саралаш жараёнида қатнашганимдан хурсандман.
Ишончим комилки, бизнинг жамоавий қабул қилган қароримиз жаҳонда ўзаро англашув ва конструктив мулоқотни янада ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшади», — деб ёзди Саида Мирзиёева.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter