Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Саида Мирзиёева Рим папаси Лев XIV билан учрашди

Саида Мирзиёева Рим папаси Лев XIV билан учрашди

Фото: Telegram

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Рим папаси Лев XIV билан учрашди.

Учрашув Шайх Зоид номидаги «Инсоний биродарлик» мукофоти ҳайъати йиғилиши доирасида бўлиб ўтган.

«Мукофотнинг маданиятлараро ва динлараро англашувни кенгайтиришга қаратилган фаолиятининг асосий йўналишларини муҳокама қилдик.

Ўзбекистонда турли конфессиялар вакиллари, жумладан католиклар, тотувлик ва бағрикенглик муҳитида яшаётгани таъкидланди. Мукофот бу қадриятларни халқаро миқёсда мустаҳкамлашга интилмоқда.

Бутун дунёда ишончни мустаҳкамлаш ва инсонпарварлик тамойилларини илгари суришга қаратилган лойиҳалар устида ҳамкорликда ишлашга тайёрлик билдирилди», — дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг