Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Саидов афғонистонлик ҳамкасби билан телефон орқали мулоқот қилди

Саидов афғонистонлик ҳамкасби билан телефон орқали мулоқот қилди

© ТИВ

Икки мамлакат ТИВ раҳбарлари ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ҳамда минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлашга оид ўзаро садоқатни яна бир бор тасдиқлаган.

Афғонистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Мавлавий Амир Хон Муттақий билан самарали телефон мулоқотини ўтказдик, дея маълум қилди Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов.

“Суҳбатимиз чоғида мамлакатларимиз ўртасидаги икки томонлама кун тартиби ва минтақавий жараёнлар юзасидан фикр алмашдик. Ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ҳамда минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлашга оид ўзаро садоқатимизни яна бир бор тасдиқладик”, - дея ёзди Саидов ўзининг Telegram-каналида.

Вазирлар мулоқот ва дипломатия мавжуд чақириқларга ечим топишда ҳамда ўзаро тушунишни мустаҳкамлашнинг энг самарали воситаси эканлигини алоҳида таъкидлашди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг