Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сербия етакчиси рафиқаси ҳамроҳлигида Ўзбекистонга келди

Сербия етакчиси рафиқаси ҳамроҳлигида Ўзбекистонга келди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сербия президенти Александр Вучич рафиқаси ҳамроҳлигида 28 октябрь куни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди.

Олий мартабали меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида Бош вазир А.Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Ташриф дастурига мувофиқ, Тошкент шаҳрида олий даражадаги музокаралар ўтказилади, уларда Ўзбекистон – Сербия кўп қиррали ҳамкорлигини янада ривожлантиришнинг истиқболлари муҳокама қилинади.

Шунингдек, Александр Вучич фахрий меҳмон сифатида шу ҳафта Самарқанд шаҳрида бошланадиган ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессиясида ҳам иштирок этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг