Шавкат Мирзиёев Покистон раҳбариятига таъзия билдирди
Шавкат Мирзиёев Покистон президенти ва бош вазирига таъзия билдирди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Покистоннинг Кветта шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан Президент Асиф Али Зардорий ва Бош вазир Шаҳбоз Шарифга таъзия йўллади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Давлатимиз раҳбари марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, жароҳатланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.
Покистоннинг Балужистон вилоятида 24 май куни йўловчи поезди портлаши оқибатида 47 киши ҳалок бўлди, 98 киши жароҳат олди. Воқеа теракт сифатида баҳоланди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter