Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Туркия президентига таъзия билдирди

Шавкат Мирзиёев Туркия президентига таъзия билдирди

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Шавкат Мирзиёев Ражаб Тоййиб Эрдўғонга ҳамдардлик билдирди. 

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикасининг Денизли вилоятида йўловчи автобуси ҳалокатга учрагани оқибатида инсонлар қурбон бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғонга таъзия йўллади. 

Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик изҳор этиб, жароҳатланганлар тез фурсатларда шифо топишини тилади.

Эслатиб ўтамиз, Денизлидаги автобус ҳалокатида саккиз киши вафот этди. Улар орасида бир нафар бола ҳам бор. Яна бир неча киши жароҳатланди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг