Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги муносабатлар тартибга солинди
Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги муносабатларни тартибга солишни назарда тутувчи «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги ЎРҚ–1123-сонли қонун қабул қилинди.
Қонунда спорт вазирлиги жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги ваколатли давлат органи этиб белгилаб қўйилди.
Қонунга кўра, фуқаролар ҳаваскорлик спорти, шунингдек профессионал спорт билан спортчи, тренер, спорт ҳаками сифатида шуғулланиш ҳуқуқига эга.
Спорт клуби спорт фаолияти билан шуғулланиш, спорт турларини ривожлантириш ва оммалаштириш, шунингдек спортчиларни мусобақаларга тайёрлаш мақсадида ташкил этилади.
Спортчи паспорти ягона намунадаги ҳужжат бўлиб, спортчининг жисмоний тарбия ва спорт ташкилотига мансублигини ҳамда спорт малакасини тасдиқлайди.
Спорт тури қоидаларига ва спорт мусобақаси тўғрисидаги низомга (регламентга) риоя этилишини таъминлаш учун ваколат берилган жисмоний шахс спорт ҳакамидир.
Давлат томонидан спортчи ҳамда тренерларга бир марталик ва ойлик тўлов (стипендия, нафақа ва бошқалар) шаклидаги қўллаб-қувватлаш чоралари тақдим этилиши мумкин.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter