Ўзбекистон терма жамоасининг Уругвайга қарши таркиби эълон қилинди

Уругвайга қарши ўйнайдиган Ўзбекистон термаси таркиби аниқ бўлди. Ўйин 13 октябр куни Малайзияда бўлиб ўтади.
Фабио Каннаваро мазкур баҳсда иштирок этадиган футболчилар рўйхатини эълон қилди. Кувайтга қарши йиғиннинг биринчи қисмида иштирок этган бир қатор футболчиларга дам берилиб, янги футболчилар жалб этилди.
Кувайт билан баҳс учун йиғинга чақирилганлардан Фарруҳ Сайфиев ("Нефтчи"), Одилжон Ҳамробеков ("Трактор", Эрон) ва Аббосбек Файзуллаев ("Истанбул Башакшехир", Туркия), жароҳат туфайли таркибдан тушиб қолган. Янги номлардан Руслан Жиянов ("Навбаҳор") ва Ҳусайн Норчаев ("Насаф") Уругвай билан баҳсга олиб кетилади.
Дарвозабонлар: Абдувоҳид Неъматов ("Насаф"), Ботирали Эргашев ("Нефтчи"), Владимир Назаров ("Пахтакор")
Ҳимоячилар: Рустам Ашурматов ("Истиқлол", Эрон), Шерзод Насруллаев ("Насаф"), Муҳаммадқодир Ҳамралиев ("Пахтакор"), Ҳожиакбар Алижонов ("Пахтакор"), Алибек Давронов ("Насаф"), Жаҳонгир Ўрозов ("Динамо"), Умар Эшмуродов ("Насаф"), Дилшод Саитов ("Пахтакор")
Ярим ҳимоячилар: Акмал Мозговой ("Банияс", БАА), Абдурауф Бўриев ("Пахтакор"), Азизжон Ғаниев ("Ал Батаэҳ", БАА), Ҳожимат Эркинов ("Пахтакор"), Отабек Шукуров ("Банияс", БАА), Жамшид Искандеров ("Нефтчи"), Азиз Турғунбоев ("Пахтакор"), Остон Ўрунов ("Персеполис", Эрон), Руслан Жиянов ("Навбаҳор")
Ҳужумчилар: Ҳусайн Норчаев ("Насаф"), Элдор Шомуродов ("Истанбул Башакшехир", Туркия), Игорь Сергеев ("Пахтакор").
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter