Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари»: 2026 йилги мавсумга старт берилди

«Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари»: 2026 йилги мавсумга старт берилди

Фото: Olympic.uz

«Янги Ўзбекистон олимпия чўққилари» ҳамда «Президент Олимпиадаси» мусобақаларининг 2026 йилги мавсуми расман бошланди. Тошкентдаги «Олимпия ва Паралимпия шон-шуҳрати музейи»да ташкил этилган тадбирда мавсумга рамзий старт берилди.

Ушбу мусобақалар ёш авлод ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва Олимпия захираларини тайёрлаш тизимини янада такомиллаштиришга хизмат қилади. Мавсум доирасида республикамизнинг барча ҳудудларида минглаб ёш спортчилар турли спорт турлари бўйича ўз маҳоратларини намойиш этишлари кутилмоқда.


2026 йилги мавсум янада такомиллаштирилган уч босқичли тизимда ўтказилади: туман ва шаҳар ҳокими Олимпиадаси, ҳудудий босқич ҳамда «Президент Олимпиадаси». Бугундан бошлаб биринчи босқич — туман ва шаҳар ҳокими Олимпиадаси доирасида республикамизнинг барча ҳудудларида беллашувлар бошланди. Унда спорт мактаблари, умумтаълим муассасалари, хусусий спорт клублари ва мураббийлар тарбиялаган ёшлар фаол иштирок этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг