Тошкентда мактабгача таълим маркази ташкил этилади
Ҳукуматнинг 18 августдаги 446-сон қарори билан Тошкент шаҳрида Мактабгача таълимни ривожлантириш минтақавий марказини ташкил этиш белгиланди.
Марказ Тошкент шаҳридаги мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш институти ҳузурида фаолият юритади.
Янги тузилманинг асосий вазифаларидан бири мактабгача таълим соҳасида минтақавий ва халқаро ҳамкорликни ривожлантиришдан иборат. Шунингдек, ЮНЕСКОга аъзо мамлакатларнинг мактабгача таълим дастурлари ва усуллари бўйича қўшма тадқиқотлар ўтказиш ҳам марказнинг вазифалари қаторига киритилди.
Марказ болаларни эрта ривожлантиришга қаратилган таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва жорий этишда иштирок этади.
Бундан ташқари, 2030 йилгача мактабгача таълим соҳасидаги Тошкент декларацияси ижроси мониторинг қилинади. Марказ ушбу йўналишда даврий ҳисоботлар ҳам тайёрлайди.
Педагог кадрларни қайта тайёрлаш соҳасида янги ёндашувларни жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ҳам белгиланган вазифалардан бири ҳисобланади. Шу билан бирга, марказ халқаро тренинглар, семинарлар ва конференциялар ташкил этишда ҳам иштирок этади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter