«Артемида-2»: «Орион» Ер орбитасидан чиқиб, Ойга йўл олди
«Артемида-2» миссияси доирасида бортида тўрт нафар астронавт билан Ой томон учаётган «Орион» фазовий кемаси Ер орбитасини тарк этиб, унинг йўлдоши томон йўл олди.
Режалаштирилганидек, АҚШ Шарқий соҳили вақти билан соат 19:49 атрофида (Гринвич бўйича 23:49, Тошкент вақти билан 04:49), «Орион» двигателлари ишга тушиб, кемага катта тезланиш берди.
«Инсоният яна бир бор нималарга қодирлигини кўрсатди, — деди ушбу жараёндан сўнг Канада фазовий агентлиги астронавти, экипаж аъзоси Жереми Ҳансен. — Бизнинг Ой сари йўлимизга сизнинг келажакка бўлган умидларингиз мадад бермоқда».


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter