Франция шахсий ёзишмаларни кузатишни қонунийлаштирмоқчи — Дуров

Янги қонун бу сафар Германиянинг қатъий қарши позицияси туфайли қабул қилинмади.
Telegram асосчиси Павел Дуров Франция ҳукуматини фойдаланувчиларининг шахсий ёзишмаларини кузатишни қонунийлаштиришга уринишда айблади. Бу ҳақда у ўзининг шахсий саҳифасида маълум қилди.
Бугун Европа Иттифоқи сизнинг шахсий дахлсизлик ҳуқуқингизни ман қилишига оз қолди. Ҳар бир шахсий хабарни сканерлашга мажбурлайдиган, ҳар бир кишининг телефонини жосуслик воситасига айлантирадиган қонунга овоз бериш режалаштирилган эди. Германияний қатъий қарши позицияси туфайли бу қонун қабул қилинмади, - деб ёзади Дуров.
Унинг айтишига кўра, янги қонунни Франция собиқ ва амалдаги ички ишлар вазирлари – Бруно Ретаё ва Лоран Нунес қонун лойиҳасини очиқчасига қўллаб-қувватлаган, унга президент Эммануэл Макрон бошчилигидаги "Республикачилар" ва "Ренессанс" партиялари овоз берган.
Улар ушбу қонунни "жиноятчиликка қарши кураш" баҳонасида олға сурмоқда, лекин аслида бу қонун оддий фуқароларга қарши қаратилган. Чунки жиноятчилар ўз маълумотларини яшириш учун ВПНдан ёки махсус сайтларданфойдаланиши мумкин, - дейди Дуров.
Шу билан бирга янги қонун амалдорлар ва полиция ходимлари хабарларини сканерланмайди, улар қулай тарзда кузатувдан озод қилинган. Фақат оддий фуқароларнинг шахсий хабарлар ва фотосуратлари ошкор бўлиши хавфига дуч келади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter