Mobiuz Наманганда инновацион офисини ишга туширди

Mobiuzнинг Намангандаги янгиланган Хизмат кўрсатиш маркази вилоят аҳолиси ва меҳмонларига рақамли ечимлардан максимал даражада фойдаланиш имкониятини тақдим этмоқда.
Mobiuz инновацияларга жиддий эътибор қаратмоқда. Бу унинг ривожланиши ва телекоммуникация бозоридаги етакчилигининг асосий ҳаракатлантирувчи кучидир. Компания стратегияси Ўзбекистонни рақамлаштириш давлат дастури билан узвий боғлиқ. У одамларни бирлаштирувчи ҳамда ҳаёт, иш ва бизнесни ривожлантириш учун янги имкониятлар яратувчи рақамли хизматларни жорий этиш тамойилларига асосланган.
Mobiuz’нинг янгиланган Хизмат кўрсатиш маркази Наманган шаҳрининг қулай ва осон бориш мумкин бўлган ҳудудида жойлашган. У мижозларга хизмат кўрсатиш ва рақамли трансформациянинг замонавий стандартларини инобатга олган ҳолда таъмирлаган. Офис ёрқин корпоратив ранглар ва замонавий дизайндан фойдаланган ҳолда компаниянинг ўзига хос услубида безатилган бўлиб, қулайлик ва технологик муҳитни яратади.
Мижозларга қулайлик яратиш мақсадида махсус кутиш зоналари, долзарб янгиликлар ва акциялар акс этган ахборот панеллари, шунингдек, маслаҳат бериш ва хизматларни расмийлаштириш учун алоҳида жойлари мавжуд.
Марказ электрон навбатни бошқариш тизимлари билан жиҳозланган бўлиб, бу хизмат кўрсатиш вақтини сезиларли даражада қисқартиради ва кутиш вақтини минималлаштиради. Офис ходимлари янги тарифлар, интернет-тўпламларни тез ва самарали улаш, техник ёрдам кўрсатиш имконини берувчи замонавий ускуналар ва ечимлардан фойдаланмоқда.
Янги офис майдонининг асосий афзалликларидан бири Mobiuz’нинг инновациялар билан келажак сари интилиш вазифасини акс эттирувчи янги рақамли хизматлар ва технологияларнинг интеграцияси бўлди. Компания офисидан бошлаб янги абонентлар алоқанинг юқори даражадаги тезлиги ва барқарорлигини, жумладан, 5G тармоғига уланишни ҳис қилишлари мумкин. Тармоқ Фарғона водийси шаҳарларида, жумладан, Наманган шаҳри ҳудудида муваффақиятли ишга туширилган.
Очилиш муносабати билан байрам акциялари, викториналар ва ютуқли ўйинлар ташкил этилди, биринчи мижозлар эса эсдалик совғалари ва махсус бонусларга эга бўлдилар. Бу эса қўшимча жозибадорлик яратиб, янги хизматлардан фаол фойдаланишга ундайди.
Намангандаги Хизмат кўрсатиш маркази раҳбари Олимжон Мирзаев очилишнинг аҳамиятини таъкидлади: "Бу марказ шунчаки мижозларга хизмат кўрсатиш жойи эмас, балки вилоятимизнинг ҳақиқий рақамли марказига айланди. Биз Наманганнинг ҳар бир фуқароси ва меҳмонига нафақат сифатли алоқа хизматларини, балки энг сўнгги технологиялар, жумладан, 5Gдан фойдаланиш имкониятини ҳам таклиф этмоқдамиз. Рақамли инфратузилманинг ривожланиши билан бизнинг олдимизда ўсиш ва инновациялар учун катта истиқболлар очилмоқда, бу эса рақамли даврда Наманган вилоятимиз бир қадам олдинда бўлишига имкон беради."
Намангандаги Mobiuz Хизмат кўрсатиш маркази - бу инновациялар қулайлик ва мижозга йўналтирилган ёндашув билан уйғунлашган замонавий макон бўлиб, Фарғона водийси рақамли экотизимининг асосий бўғини ҳисобланади.
Наманган шаҳридаги янгиланган Хизмат кўрсатиш маркази манзили: Нодира кўчаси, 1-уй. Офис ҳар куни, дам олиш кунларисиз ишлайди: душанбадан жумагача - соат 8:00 дан 19:00 гача, шанба ва якшанба кунлари эса соат 9:00 дан 18:00 гача. Жойлашув: https://yandex.uz/maps/org/114509097091.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter