«Ўлдингми?» — Хитойда ғайриоддий илова оммалашмоқда
«Ўлдингми?» сервиси Хитойдаги App Store пулли иловалар рейтингида биринчи ўринга кўтарилди, деб хабар берди «Синхуа» агентлиги.
Сервис якка яшовчилар учун хавфсизлик воситаси ҳисобланади. Агар фойдаланувчи иловада бир неча кун давомида фаол бўлмаса, сервис у электрон почтада белгилаб қўйган шахсларни хабардор қилади. Келгусида иловани янада такомиллаштириш, жумладан, SMS-хабарларни йўлга қўйиш режалаштирилган.
Агентлик илованинг оммалашишини нафақат унинг «совуқ номи», балки мамлакатда ёлғиз яшовчилар сони жуда кўплиги билан изоҳлади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter