Ҳиндистон гуруч етиштиришда Хитойдан ўзиб кетди
Ҳиндистон 2025 йилда 150 миллион тонна шоли етиштириб, дунёдаги энг йирик ишлаб чиқарувчига айланди. Бу ҳақда мамлакат қишлоқ хўжалиги вазири Шивраж Сингҳ Чоуханга асосланиб Economic Times хабар берди.
Вазир таъкидлашича, мамлакат юқори ҳосилли уруғларни яратишда улкан ютуқларга эришди. Нарендра Моди ҳукуматни бошқаришни бошлаган 2014 йилдан бери 3 236 хил юқори ҳосилли нав рўйхатга олинди, солиштириш учун: бунгача ўтган 45 йилда 3 969 хил янги нав яратилган.
«Шу тариқа озиқ-овқат тақчиллигини бошдан кечираётган мамлакатдан глобал озиқ-овқат етказиб берувчисига айландик. Ҳиндистон гуруч етиштириш бўйича Хитойни ортда қолдирди», — деди Чоухан.
2025 йилда Ҳиндистон 150 млн тонна, Хитой 145,28 млн тонна шоли етиштирган. Ҳиндистон ўз гуручи билан ташқи бозорларни ҳам таъминламоқчи.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter