Хитойда қуввати 1 ГВт бўлган, дунёдаги энг йирик офшор қуёш электр станцияси ишга туширилди
ҚЭС 2934 та "фотоэлектр платформалар"дан иборат бўлиб, улар қотирилган устунли пойдеворларга ўрнатилган. Ҳар бир платформа 60 метр узунликка ва 35 метр кенгликка эга.
Йирик қуёш электр станцияларини денгизга "чиқариш"нинг сабаби шундаки, Хитой Халқ Республикасининг шарқий ва жануби-шарқий вилоятлари жуда зич аҳоли яшайдиган ҳудудлар ҳисобланади ва йирик кўламли ер усти қуёш генерация объектларини жойлаштириш қийин.
Офшор ҚЭСлар қурилиши мамлакатнинг ғарбий ва шимолий вилоятларидан қуёш электр энергиясини етказиб бериш учун узун масофали юқори кучланишли электр узатиш линияларини барпо этишга муқобил ечим ҳисобланади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter