Мадурогача яна бир давлат раҳбари 3 январда қўлга олинган
Венесуэла президенти Николас Мадуро Панама раҳбари Мануэл Антонио Норьега ҳибсга олинганига роппа-роса 36 йил тўлган кунда қўлга олинганини CBS News эслатмоқда.
Катта Жорж Буш 1989 йил охирида АҚШ ҳарбийларига Панамага бостириб киришни буюради, Норьега Ватикан элчихонасига яширинади ва кейинроқ — 1990 йил 3 январ куни америкаликларга таслим бўлади.
У АҚШда суд қилинади, гиёҳванд моддалар савдосида айбланиб 40 йилга қамалиб, шундан 20 йилини Америка қамоқхонасида ўтказади (Николас Мадуро ҳам наркотерроризмда айбланмоқда — таҳр.). Норьега 2010 йилда Францияга экстрадиция қилинади, бу ерда суд пул ювишда айблаб етти йил қамоқ жазосини белгилайди. Франция 2011 йилда Норьегани Панамага топширади, у ўз ватанида сиёсий қотилликлар ва яна бошқа жиноятларда айбланиб 20 йилга озодликдан маҳрум этилади. Фақат 2017 йилдагина унга уй қамоғига рухсат берилади — унинг бош миясидаги зарарсиз ўсимтани жарроҳлик йўли билан олиб ташлаш зарурати пайдо бўлганди. Аммо жарроҳлик амалиёти яхши ўтмади. Исёнкор ва дарбадар сиёсатчи 83 ёшида вафот этди.
Мануэл Антонио Норьега Морено (1934–2017) — панамалик ҳарбий ва давлат арбоби, Панама миллий гвардияси олий бош қўмондони, 1983–1989 йилларда Панаманинг амалдаги раҳбари. Расман ҳеч қандай давлат лавозимларини эгалламаган, аммо «Панама миллий озодлигининг олий раҳбари» унвони бўлган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter