Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мадуро устидан маҳкамага 92 ёшли судя раислик қилади

Мадуро устидан маҳкамага 92 ёшли судя раислик қилади

Фото: Ynetnews

АҚШга олиб кетилган Венесуэла президенти Николас Мадуро устидан маҳкамага 92 ёшли судя раислик қилади, деб ёзди Der Spiegel АҚШ матбуотига асосланиб.

Элвин Геллерштейн анча нуфузли судя, бир пайтлар Доналд Трампни ҳам суд қилган.

Уни 1998 йилда Билл Клинтон Ню-Йорк федерал судяси этиб тайинлаган.

Ўтмишда унинг столига бир неча бор «сиёсий нозик» ишлар келиб тушган. Хусусан, 2001 йил 11 сентябрдаги терактлардан кейин кўп миллионли товон пуллари масаласи билан шуғулланган.

У 2025 йилда Трамп маъмуриятининг депортацияларни оқлашда «Хорижий душманлар тўғрисида»ги қонундан фойдаланишига қарши чиққан. Геллерштейн унинг қўлланилишини конституцияга зид деб ҳисоблаб, қонун қочқинлар ёки тўдалар билан боғлиқ жиноятлар учун эмас, балки урушлар ёки босқинлар учун мўлжалланганлигини таъкидлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг