Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Марказий осиёликлар Россияда кутилаётган нотинчликларнинг фаол иштирокчиси сифатида кўриляпти – Алишер Қодиров

Марказий осиёликлар Россияда кутилаётган нотинчликларнинг фаол иштирокчиси сифатида кўриляпти – Алишер Қодиров

«Миллий тикланиш» партияси лидери Алишер Қодиров Россия Федерациясида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирининг куч ишлатар тизим ходимлари томонидан калтаклаб ўлдирилгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдириб, шимолда меҳнат муҳожирлари учун «вазият ой сайин фақат ёмонлашиши»ни айтмоқда.

«Рус махсус хизматлари Марказий Осиёликларни Россияда кутилаётган нотинчликларнинг фаол иштирокчиси сифатида тахмин қилмоқда, шу сабабли улардан келадиган фойдадан аллақачон кечиб бўлинган», – деб ёзади Қодиров.

Партия раҳбари, ўз навбатида, Россияда ишлаб келаётган меҳнат муҳожирларини мамлакатдан тезроқ кетишга чақириб, «ҳеч қандай даромад ота-оналар ва фарзандларнинг кўз ёшига арзимаслиги»ни айтади.

Эслатиб ўтамиз,  бир муддат олдин 2025 йил 12 декабр куни Россиянинг Хабаровск шаҳрида ОМОН ходимлари Ўзбекистон фуқароларини калтаклагани, улардан икки нафари комага тушгани ва кейинроқ улардан бири вафот этгани хабар қилинган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг