Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда қутқарувчилар кунини белгилаш режалаштириляпти

Ўзбекистонда қутқарувчилар кунини белгилаш режалаштириляпти

ФВВ Ўзбекистонда қутқарувчилар кунини белгилашга доир қонун лойиҳасини ишлаб чиқди.

Ҳужжат лойиҳасида миллий ва хорижий тажрибалар ҳамда соҳанинг келиб чиқиш тарихини ўрганиш натижаларини, шунингдек, Ўзбекистон Президентининг соҳани тубдан такомиллаштиришга қаратилган Фармон ва қарорлари қабул қилинган кунни инобатга олиб 20 октябрни «Ўзбекистон қутқарувчилар куни» деб белгилаш назарда тутилган.

Мазкур Қонун лойиҳасининг мақсади Қутқарувчилар кунини расман белгилаш ва қутқарувчи шарафли касб эканлигини аҳоли ўртасида кенг тарғиб этиш  ва соҳа вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдан иборат.

Қонун қабул қилиниши билан мамлакатимизда «Қутқарувчилар куни» расман нишонланади. Мазкур касб байрамини иқтисодиёт объектларидаги штатдаги ва штатдан ташқари тузилган қутқарув тузилмалари ходимлари, шунингдек, қутқарувчи – волонтёрлар синфи томонидан ҳам байрам сифатида нишонланиши йўлга қўйилади.

Маълумот учун, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Белорус, Украина, Арманистон ва Корея Республикаларида соҳа вакилларига алоҳида эътибор қаратилиб давлат миқиёсида «Қутқарувчилар куни»ни касб байрами сифатида нишонлаш жорий этилган. Шу билан бирга халқаро ҳамжамият томонидан ҳам қутқарувчилар касбига бўлган ҳурматни эътироф этиш мақсадида 1989 йилда БМТ томонидан октябр ойининг иккинчи чоршанбаси, 2017 йилдаги тегишли резолюцияси билан эса 13 октябр «Халқаро табиий офатлар хавфини камайтириш куни» этиб белгиланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг