АҚШ ҳарбийлари Мадуро ва унинг хотинини қўлга олди
Мадуронинг қўлга олиниши ҳақидаги илк кадрлардан бири (Ҳақиқийлиги тасдиқланмаган).
Доналд Трамп Венесуэла президенти Николас Мадуро қўлга олиниб, мамлакатдан олиб чиқиб кетилганини маълум қилди.
«Николас Мадуро ва рафиқаси қўлга олиниб, мамлакатдан олиб чиқиб кетилди. Операция АҚШ ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳамкорлигида бажарилди. Тафсилотлар кейинроқ эълон қилинади. Бугун соат 11:00 да Мар-а-Лагода матбуот анжумани ўтказилади», — деб ёзди жумладан АҚШ президенти.

Эслатиб ўтамиз, 3 январга ўтар кечаси Венесуэла пойтахти Каракасдаги ҳарбий ва фуқаро объектларига ҳаво ҳужуми уюштирилган. Венесуэла ҳукумати АҚШни мамлакатга ҳужум қилишда айблаб, фавқулодда ҳолат эълон қилди. Айрим маълумотларга кўра, Каракасда камида еттита портлаш содир этилган.
Николас Мадуро барча миллий мудофаа режаларини амалга оширишни буюрган ва мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилган. Ҳукумат ўз тарафдорларини кўчаларга чиқишга чақирган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter