Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда сунъий интеллектни ривожлантиришга хориж инвестициялари жалб қилинади

Ўзбекистонда сунъий интеллектни ривожлантиришга хориж инвестициялари жалб қилинади

2030 йил якунига қадар замонавий сунъий интеллект инфратузилмасини ривожлантиришга 1 миллиард АҚШ долларидан ортиқ миқдорда хорижий инвестициялар жалб қилинади.

Бу борада Президентнинг «Сунъий интеллект технологияларини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ–189-сон фармони қабул қилинди.

Шунингдек, 2026 йил якунига қадар давлат бошқаруви органлари, ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларида сунъий интеллект технологияларини кенг жорий қилиш бўйича камида 100 та лойиҳани амалга оширадилар ҳамда  мамлакатда фаолият юритаётган олий таълим ташкилотларида 15 та сунъий интеллект лабораториялари ишга туширилади.

2025 йил якунига қадар эса сунъий интеллект йўналишида амалга оширилаётган лойиҳалар, дастурлар, стартаплар ва бепул онлайн курслар ҳақидаги маълумотларни акс эттирувчи «ai.gov.uz» миллий портали ишга туширилади.

2026 йил 1 январдан бошлаб:

  • ёшларнинг сунъий интеллект технологияларига қизиқишини янада ошириш ва рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун «Сунъий интеллект йўналишида энг яхши стартап» (President AI Award) танлови ўтказилади;
  • давлат органлари, устав фонди (устав капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг рақамли трансформация ҳолатини баҳолашда сунъий интеллект технологияларини жорий қилиш кўрсаткичлари инобатга олинади.

Рейтинг натижасига асосан 2026 йил 1 мартдан бошлаб йилига икки маротаба энг яхши сунъий интеллект лойиҳаларини жорий этган вазирлик ва идоралар ўртасида «Сунъий интеллект бўйича энг яхши лойиҳа» танлови ўтказилади.

Манба: t.me

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг