Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Sony ва Warner компаниялари Anthropicни судга берди

Sony ва Warner компаниялари Anthropicни судга берди

Sony Music ва Warner Music компанияларига қарашли энг йирик мусиқа нашриётлари Anthropic сунъий интеллект компанияси устидан АҚШда судга даъво аризаси киритди.

Улар компанияни (Claude номи остидаги) ўз моделларини ўргатишда муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланган ўн минглаб қўшиқлардан ноқонуний фойдаланганликда айбламоқда.

Даъвогарлар буни «тарихдаги интеллектуал мулк билан боғлиқ энг йирик ва машъум ўғриликлардан бири» деб атамоқда, дейилади Axios хабарида.

Даъвога кўра, Anthropic ҳеч қандай рухсатсиз ва тўловларсиз мусиқий асарлардан нусха кўчирган ҳамда улардан ўз тизимларини ўқитишда фойдаланган. Мусиқа компаниялари фойдаланилган ҳар бир асар учун 150 минг долларгача товон пули талаб қилмоқда, шу сабабли даъвонинг умумий суммаси миллиардлаб долларни ташкил этиши мумкин.

Вазиятни янада чигаллаштирадиган жиҳат шундаки, битта қўшиқнинг ўзига бир вақтнинг ўзида бир нечта ҳуқуқ турлари — мусиқага, матнга ва аниқ овоз ёзувига (фонограммага) бўлган ҳуқуқлар амал қилиши мумкин.

Anthropic компанияси барча айбловларни рад этмоқда ва судда ўз позициясини ҳимоя қилишини билдирган. Маълумот учун: 2025 йилда компания сунъий интеллектни ўқитишда ҳимояланган асарлардан фойдаланиш бўйича бошқа бир иш юзасидан муаллифлар ва нашриётларга 1,5 миллиард доллар тўлашга рози бўлган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг