«Андижоншаҳаргаз» масъуллари ярим млрд сўмлик газни талон-торож қилгани аниқланди
Андижон шаҳрида суюлтирилган газни талон-торож қилиш ҳолати фош этилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон шаҳри бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда «Андижоншаҳаргаз» газ таъминоти суюлтирилган газ бўлими масъул шахслари 4 та МФЙ ҳудудида яшовчи аҳолига суюлтирилган газ етказиб берилганлиги ҳақидаги сохта маълумотларни электрон дастурга киритишган. Оқибатда 550 млн сўмлик суюлтирилган газ талон-торож қилингани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ ИИБ инспектори, методист ва ФВБ мансабдори ушланганди.


Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting
Kirish
Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring
FacebookTwitter