АҚШ Эронга қарши иқтисодий курашда асосий «карталари»ни ишлатиб бўлди – Қолибоф
Эрон парламенти раиси Муҳаммад Боқир Қолибоф АҚШ Эронга қарши иқтисодий курашда асосий «карталари»нинг катта қисмини ишлатиб бўлганини айтди. Унинг фикрича, Теҳронда эса ҳали қўлланилмаган имкониятлар мавжуд.
«Улар ўз устунлиги билан мақтанишяпти. Келинг, қараб чиқайлик: бу ерда таъминот имкониятлари талаб имкониятларига тенг», – деб ёзди Қолибоф X тармоғида.
Унинг таъкидлашича, Эроннинг асосий имкониятлари қаторига Ҳўрмуз бўғози, Баб-ул-Мандаб бўғози ва нефть қувурлари киради. АҚШ эса стратегик нефть захираларини чиқариш, талабни қисқартириш ва нархларни мослаштириш каби чораларни қўллаган.
Қолибофга кўра, Эроннинг айрим воситалари ҳали ишга туширилмаган, АҚШ эса ўз имкониятларининг бир қисмини аллақачон ишлатиб бўлган.
Шунингдек, у ёз ойларида энергияга бўлган талаб ошишини ҳам ҳисобга олиш зарурлигини таъкидлаб, бу АҚШ учун қўшимча босим бўлишини айтди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter