АҚШ Сенати Трампнинг Эронга қарши уруш ваколатларини сақлаб қолди
АҚШ Сенати президент Дональд Трампнинг Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларини Конгресс розилигисиз чеклашга қаратилган резолюцияни қўллаб-қувватламади.
Овоз бериш натижаларига кўра, 47 нафар сенатор резолюцияни ёқлаган бўлса, 53 сенатор унга қарши чиққан. Шу тариқа ҳужжат қабул қилинмади.
Резолюция муаллифи сенатор Рэнд Пол бўлиб, у аввал ҳам шунга ўхшаш ташаббус билан чиққан, аммо у ҳам рад этилган эди. Қайд этилишича, бу гал у Республикачилар партиясидан ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлаган ягона сенатор бўлган.
Бундан Трампнинг партиядошлари орасида Эронга қарши уруш сиёсатини қўллаб-қувватлов сақланиб қолгани ва АҚШ сиёсатида Эронга нисбатан қатъий позиция ҳали ҳам устунлиги англашилади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter