Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АҚШ Аҳмад аш-Шаръани террорчилар рўйхатидан чиқарди

АҚШ Аҳмад аш-Шаръани террорчилар рўйхатидан чиқарди

АҚШ Давлат департаменти Сурия муваққат президенти Аҳмад аш-Шаръа ва мамлакат ички ишлар вазири Анас Хаттобни террорчилар рўйхатидан чиқарилганини эълон қилди. Бу ҳақда департаментнинг расмий баёнотида маълум қилинган.

«Сурия муваққат президенти Аҳмад аш-Шаръа ва ички ишлар вазири Анас Хаттоб Қўшма Штатларнинг террорчилар рўйхатидан чиқарилди», — дейилади АҚШ Давлат департаменти хабарида.

Мазкур қарор ортидан ҳозирча АҚШ ҳукумати қўшимча изоҳ бермаган. Таҳлилчиларга кўра, бу қарор Сурия ичидаги сиёсий мувозанат ва халқаро музокаралар жараёнига таъсир кўрсатиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ ҳукумати Сурия фуқаролик уруши бошланганидан буён мамлакатдаги айрим сиёсий ва ҳарбий етакчиларни терроризмни молиялаштириш ёки инсон ҳуқуқларини бузиш билан боғлиқ фаолиятларда айблаб, уларни «махсус белгиланган террорчилар рўйхати»га киритган эди.

Мутахассислар бу рўйхатдан чиқариш қарорини минтақадаги дипломатик фаоллик ва янги музокараларга тайёргарлик белгиси сифатида баҳоламоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг